Поиск
RUUZ

Общество

"Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади" — президент

Шавкат Мирзиёев жаҳон нархларининг ошиши ва озиқ-овқат тақчиллигининг Ўзбекистон аҳолисига таъсирини юмшатиш чораларини кўриш кераклигини айтди.

244views0replies
0

president.uz

Бугун, 18 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда президент дунёда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси кескинлашиб бораётганини таъкидлади.
“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади", - деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятлар яратиб берилган.
244views0replies
0

Комментарии