• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 июля 2022

Хитойдаги халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди

Энди улар олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

918
0
ХТВ

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қуйидаги ўқувчилар кумуш медалига эга бўлишди:

  • Мафтуна Бадалова - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
  • Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн сўм, ўқитувчиларига – 75 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади. Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

918
0