Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар яна 3 нафарга кўпайди

Бош прокуратура Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар натижасида жабрланганлар аҳволи ва етказилган зарар миқдорини маълум қилди.

260views0replies
0

Facebook

Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда яна 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқаролардан 16 нафари тиббий муассасаларда қолмоқда. Аммо, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.
Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд 147 млн сўм зарар етказилган.
“Оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, тартибсизликлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. 
260views0replies
0

Комментарии