Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон йил бошидан буён 1,1 мингтадан ортиқ электромобиль импорт қилди

Мамлакатнинг электромобиль импорти ўгкан йилга нисбатан 4,5 баробарга ошди.

35views0replies
0

Иллюстрация

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 125 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган.
Хитой – 983 та;
БАА – 73 та;
Германия – 27 та;
Гонконг – 25 та;
Корея – 6 та;
Литва – 6 та;
Эстония – 2 та.
35views0replies
0

Комментарии