• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 18 июля 2022

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат +47 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

350
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати +38…+43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+45 даражагача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво +43…+45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин +37…+42 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

350
0