Поиск
RUUZ

Криминал

Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарларига нисбатан қўзғатилган жиноий иш тафсилотлари эълон қилинди

Федерациянинг собиқ раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бюджетдан 800 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда.

432views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси фаолияти билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, унинг якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган эди.
Ҳужжатлар асосида Бош прокуратура билан ўтказган текширувлари натижасида Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта ёзув киритиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, 2020-2021 йилларда ўтказилган 10 та ўқув йиғинларида 49 нафар спортчи амалда қатнашмаган ҳамда меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлса-да, иштирок этганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 403 млн сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириб юборилган. Спортчилар томонидан ишлатилмаган 64 турдаги 78,5 млн сўмлик дори воситалари ҳам талон-торож қилинган.
Шунингдек, спорт зал ижарага олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 128 млн сўм маблағлар амалда спорт залига эга бўлмаган меҳмонхонага ўтказилиб, ўзлаштирилган.
2021 йилда ўтказилган 3 та спорт мусобақалари қатнашувчилари томонидан тўланган 150 млн сўм бадал пуллари кирим қилинмаган.
Бундан ташқари, меъёрий ҳужжатлар талабаларига зид равишда карате бўйича жаҳон чемпиони Д.О.га тренерлик қилмаган У.Б.га давлат бюджетидан асоссиз равишда 6 минг АҚШ доллари тўланишига эришилиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
432views0replies
0

Комментарии