Поиск
RUUZ

Общество

Ўқитувчилар қачон президент айтган $1000 ойликни олади?

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ўқитувчиларга минг доллар ойлик тўлаш тартибини тушунтирди.

1447views0replies
0

АОКА

Бугун, 16 июль куни АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда UzNews.uz мухбири ўқитувчиларнинг ойлик маоши қачон минг долларга етказилиши ва бу бўйича амалга оширилаётган ишлари таҳлили бўйича мутасаддиларга юзланди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комиловнинг маълум қилишича, ўқитувчиларнинг ойлиги 2025 йилга қадар минг долларга етказилади. Аммо, ҳамма ўқитувчи ҳам минг доллар олмайди. Фақат малакали, фидоий, ўз устида ишлайдиган ўқитувчиларнинг ойлиги минг доллар бўлади.
“Олдинлари фақат чет тиллари бўйича сертификатлаш тизими ва устама тўлаш бор эди. Ҳозирда 10-12 млн сўм олаётган ўқитувчиларимизнинг асосий қисмини IELTS, CEFR сертификатларига эга чет тиллари ўқитувчилари ташкил қилади. Қолган фан ўқитувчиларида бу имконият йўқ эди. Эндиликда, вазир жамғармасини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам тайёрланган. Вазир жамғармасидан ҳам ўз устида ишлайдиган ўқитувчиларга қўшимча тўловлар тўланади. Ўқувчини натижага эриштирган ўқитувчига минг доллар олиш бўйича ҳозирдан имкониятлар бошланган. Ўқув йили бошланишига қадар вазир жамғармаси эълон қилинади”- дейди Темур Комилов.
Шунингдек, анжуман доирасида халқ таълими тизимида молиявий қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, 2022 йилнинг январидан 1 июлига қадар 125 нафар масъул шахсларга интизомий жазо чоралари кўрилди. Шундан 20 нафари лавозимидан озод қилинди, 89 нафарига “ҳайфсан” берилиб, 16 нафарига жарима қўлланилган.
1447views0replies
0

Комментарии