Поиск
RUUZ

Общество

Баҳром Исмаилов Москва шаҳри ўзбеклар диаспорасининг раҳбари бўлди

Россиялик ҳуқуқшунос, ўзбек ҳарбий-тарихий жамияти раиси "Москва шаҳрининг ўзбек миллий маданий мухторияти" ташкилотининг янги раҳбари бўлди.

2469views15replies
0

Sputnik

Баҳром Исмаилов Россиянинг "Москва шаҳри ўзбек миллий-маданий мухторияти" жамоат ташкилоти раҳбари бўлди. Бу ҳақида UzNews.uz'га Москвадаги Ўзбек диаспораси матбуот хизмати маълум қилди.
Баҳром Исмаилов ўзбек диаспораси раҳбари сифатида 5 та устувор вазифани белгилаб берди:
1. Москва ва Москва вилоятидаги ўзбек жамоаларини бирлаштириш. Бунинг учун махсус ахборот манбалар яратилади. Ушбу манбалар орқали ўзаро ёрдам, ахборот алмашиш, маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади;
2. Москвада ёш ўзбекларни наркотрафикка жалб қилинишига қарши кураш. Сўнгги йилларда гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳванд моддаларни етказиб берувчи (курьер) сифатида ишлайдиган меҳнат муҳожирлар сони кўпаймоқда;
3. Москвадаги ўзбек муҳожирларининг фарзандларига кўмак. Меҳнат муҳожирларининг фарзандларини Россия жамиятига ижтимоий-маданий интеграцияси диаспоранинг устувор вазифаси сифатида белгиланган;
4. Молиявий фирибгарлик ва инсофсиз иш берувчиларга қарши кураш. Меҳнат муҳожирлар тобора молиявий пирамидалар ва инсофсиз иш берувчиларнинг қурбонига айланмоқда, бу эса диаспора аъзолари учун молиявий йўқотишларга олиб келади;
5. Диаспора аъзолари ўртасида ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш. Бу мақсадлар учун, «Шарқ» бизнес клуби ташкил этилади. Ушбу клубнинг асосий вазифаларидан бири Россияда муваффақиятга эришган ўзбек тадбиркорларни бирлаштириш ва уларни диаспора аъзолари - ёш тадбиркорларга маслаҳат ва мураббийлик қилишга жалб қилиш.
Эслатиб ўтамиз, "Москвадаги ўзбек миллий-маданий мухторияти" (Москванинг ўзбеклар диаспораси) – ўзини этник ўзбеклар жамоасига мансуб деб ҳисоблайдиган Россия фуқароларининг минтақавий жамоат ташкилоти. Ушбу ташкилот ўзликни, тилни, урф-одатларни ривожлантириш масалаларини мустақил ҳал қилиш учун ихтиёрий ўз-ўзини ташкил этиш асосида яратилган ташкилот. Мухторият Москвада 2015 йилдан бери фаолият олиб боради.
2469views15replies
0

Комментарии