• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2022

"Чинор" ЙПХ стационар постида "яшил" ва "қизил" йўлак тамойили синовдан ўтказилмоқда

Тошкент ва Наманган вилоятларида жойлашган стационар постларда ҳам ушбу тамойил жорий этилади.

680
0
ИИВ

Жорий йилнинг 7 июль кунидан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган "Чинор" йўл-патруль хизматининг стационар постида "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш ва назорат қилиш тизими синовдан ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабар берди.  

"Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили 2022 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

680
0