• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 16 июля 2022

Жамшид Ходжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига маъқулланди.

1083
0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2022 йил 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

У шу кунгача Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

1083
0