Қашқадарё вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, 2022 йил 11 июль кунидан 12 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 23:00 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Шаҳрисабз шаҳар “Қўшхона" МФЙдан ўтган қисмида "Бўстон" МФЙда яшовчи Ш.Ш. ўз бошқарувидаги Nexia-3’ни Тошкент шаҳри йўналиши томон бошқариб келиб, автомобиль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, машинада йўловчи сифатида келаётган Ф.Ж. ва С.Қ.лар оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.