Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада PUBG аккаунтини сотмоқчи бўлган ўсмир фирибгарлик қурбони бўлди

Фирибгар ўсмирдан пул ўтказиб беришни ваъда қилган банк картаси реквизитларини сўраб, шу тариқа 1,3 миллион сўмни ўғирлаган.

99views0replies
0

Иллюстрация

Жорий йил 2 июнда Фарғонада 1964 й.т. И.З. ариза билан мурожаат қилиб, банк пластик картасидан 1 млн 300 минг сўм пуллар ўғирланганлигини билдирган.
Текширув натижасида, И.З.нинг вояга етмаган фарзанди И.А. "PUBG" аккаунтини Телеграмдаги канал орқали сотмоқчи бўлган вақтида номаълум шахс у билан боғланиб, пулни электрон шаклда юборишини айтиб, банк карта рақамларини киритишни сўраган ва И.А. онаси И.З.нинг пластик карта маълумотлари ва СМС-кодни "харидор"га айтган вақтида унинг ҳисобидаги маблағлар ўғирланганлиги маълум бўлган.
Ушбу жиноятни Андижонда яшовчи, 1994 й.т. И.И. содир этганлиги, ушбу услуб билан у кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштирганлиги аниқланган. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
99views0replies
0

Комментарии