Поиск
RUUZ

Общество

Бўстонлиқдаги IХ-ХII асрларга оид археология ёдгорлиги ҳудудида “дача” қурилаётгани аниқланди

Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

341views0replies
0

Маданий мерос агентлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани “Хўжакенттепа шаҳристони" археология ёдгорлиги ҳудудида “дача” қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маданий мерос агентлиги бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Бўстонлиқ тумани "Хўжакент" МФЙда жойлашган "Хўжакенттепа шаҳристони" археология ёдгорлиги IХ-ХII асрларга оид бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846 сонли қарори билан миллий рўйхатдан жой олган.
Шунингдек мазкур объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти сифатида давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
2022 йилнинг 1 апрель санасида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вакиллари томонидан мазкур археология ёдгорлиги ҳудудида тегишли рухсатномасиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан бошқарма мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилган.
Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган. Бугунги кунда Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан терговолди ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
341views0replies
0

Комментарии