• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 15 июля 2022

"Пахтакор" жамоасига бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон МТЖ собиқ сардори Максим Шацких Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи бўлди.

271
0
t.me/Pakhtakor_FC

Россиянинг "Ротор" клубида фаолият олиб борган Шацких жорий йилнинг июнь ойидан бери "Пахтакор" клуби спорт директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Максим Шацких "шерлар" билан 3 йиллик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда "Пахтакор" клуби Ахборот хизмати.

Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида жамоага украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (ёрдамчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) Шацкихга ёрдам беришда давом этишади.

271
0