• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 июля 2022

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади

Қонунчилик палатаси ва Сенат Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказиш учун қўшма комиссия тузди.

267
0
Сенат

Бугун, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид мурожаати кўриб чиқилди.

Мажлисда парламент палаталари кенгашларининг Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан комиссия таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Комиссия таркибига Олий Мажлис вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Комиссияга раҳбарлик қилиш омбудсман Феруза Эшматова зиммасига юклатилди.

Қайд этилишича, ўтказилган текширув натижалари Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

267
0