Поиск
RUUZ

Общество

Махсус иқтисодий зона иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан озод этилди

Илгари махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фақат 3 турдаги солиқлар: мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинган эди.

38views0replies
0

president.uz

Махсус иқтисодий зона иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан озод этилиши тўғрисидаги тегишли қонун кучга кирди.
Мазкур қонунга асосан, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:
  • $3- $5 миллионгача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;
  • $5- $15 миллионгача бўлган бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;
  • $15 млн ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади.
Маълумот учун, ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.
Аввалроқ, махсус иқтисодий зона иштирокчилари фақат 3 турдаги солиқлардан: мол-мулк, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилган эди.
38views0replies
0

Комментарии