Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда эркак электр устунга чиқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

У бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимлик ичиб, электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаган.

204views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 10 июль куни Бектемир тумани "Қўйлиқ" бозори ҳудудида, номаълум шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, номаълум эркак киши бозор ҳудудида жойлашган юқори кучланишли электр узатиш металл конструкциясининг юқорисига чиқиб, 32 метр баландликдан пастга сакраши билан таҳдид қилган.
Воқеа жойига ИИО, Миллий Гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва тез тиббий ёрдам хизматлари етиб келишган. Ҳудудий профилактика инспектори вазиятга тезда баҳо бериб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган фуқаро билан мулоқотга киришади ва уни пастга тушишига ёрдам бериб, фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолади.
Суриштирув давомида, 49 ёшли Ғайратжон М. бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, бозорга қандай ва нима учун келганини ҳамда электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаслигини маълум қилган.
204views0replies
0

Комментарии