Поиск
RUUZ

Общество

Экологиянинг ёмонлашувидан жабрланганларнинг ойлигига тўланадиган компенсация миқдорини 60% ошириш режалаштирилмоқда

Экоқўмита Конституциядаги экологик ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини берувчи янги моддага изоҳ берди.

64views0replies
0

АОКА

Кеча, 14 июль куни АОКАда Экоқўмита мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида UzNews.uz мухбири экологик ҳуқуқбузарлик сабаб соғлиққа ёки мол-мулкка зарар етказилганда мазкур зарарнинг қопланиши тартибини сўради.
Экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижоновнинг қайд этишича, зарарни қоплаш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Энг ёмон нуқталаримиз бор. Масалан, Қорақалпоғистондаги Оролбўйи ҳудудида яшовчи фуқаролар ёки Навоий азот атрофида яшовчи фуқаролар бор. Умуман, ишлаб чиқариш зоналаридан чиқадиган моддалардан зарарланган фуқароларни компенсациялаш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Аввал шундай ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ойлигига 5-20 фоиз қўшимча тўлов берилган бўлса, янги лойиҳада уларга ойлик маошининг 20-60 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиш кўзда тутилган”, - дейди Исломбек Боқижонов.
64views0replies
0

Комментарии