Поиск
RUUZ

Общество

“Шаҳидлар хотираси” хиёбонида йигит-қизларнинг уятсиз ҳаракатларини олдини олиш учун “102” буткаси жойлаштирилади

Шунингдек, Юнусобод тумани Шаров Рашидов кўчасидаги анҳор канали атрофига ҳам ИИББнинг пиёда ва патруль отлиқ нарядлари жалб этилади.

147views0replies
0

Юнусобод туманидаги Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги ўриндиқларда йигит-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда уятсиз ҳаракатлар содир этгани учун хиёбонга ИИББ ППХ “102” буткаси жойлаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Муродилла Алиқориев маълум қилди.
Қайд этилишича, “102” буткаси кунлик тартибда икки босқичда пиёда ва отлиқ патруль нарядлари жалб этилади.
Шунингдек, шу туманнинг Шаров Рашидов кўчасида жойлашган Германия элчихонасининг орқа тарафидан оқиб ўтувчи анҳор каналида фуқароларнинг чўмилиши ва унинг атрофида спиртли ичимликлар ичишининг олдини олиш мақсадида ИИББ ППХ бригадасидан кунлик тартибда туну кун пиёда ва патруль отлиқ нарядлари жалб этилади.
147views0replies
0

Комментарии