Бугун, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мажлис ўтказилаётган залдаги овозлар натижасини кўрсатувчи мониторга эътибор қаратсак овоз бериш соат 11:43 да якунланди.
Аммо, қарорнинг қабул қилингани депутатлар томонидан овозга қўйилмасидан аввал бир нечта давлат ташкилотларнинг Telegram каналларида эълон қилинди.
Масалан, мазкур хабар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Telegram каналида 11:40 да, “Yuksalish” умуммиллий ҳаракати Telegram каналида эса 11:10 да эълон қилинди.

