Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда юридик шахслар учун ҳам газ ва "свет" нархи вақтинча ошмайдиган бўлди

Бу бўйича Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

103views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 30 июнида Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ тарифлари нархлари ошмаслиги аммо юридик шахслар учун электр ва газ нархлари кўтарилиши ҳақида баёнот берганди. 
Энергетика вазирлиги 14 июль куни эълон қилган ҳужжатга кўра, ОКМК, НКМК каби йирик корхоналар, бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун ҳам нархлар вақтинча ўзгаришсиз қолади.
Бош вазир Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорини амал қилишни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида қарор имзолаган. 
103views0replies
0

Комментарии