Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 1 000 сўмлик танга муомалага чиқарилади

Бу бўйича Олий мажлис сенати кенгаши қарори қабул қилинди.

103views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 000 (бир минг) cўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг чиқарилиши тўғрисида Олий мажлис сенати кенгаши қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Марказий банк томонидан тақдим этилган 1 000 (бир минг) cўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг намуналари ҳамда дизайнлари маъқулланди.
UzNews.uz мухбири Марказий банк матбуот котибидан тангаларнинг кўриниши ҳақида сўради. Аммо, у дизайн билан шуғулланувчи мутахассислар ҳали танга намуналарини тақдим қилмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Ўзбекистон Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.
103views0replies
0

Комментарии