Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни "Кўксарой"да кутиб олди — фото

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

184views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов махсус шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.
Сўнг президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
184views0replies
0

Комментарии