• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 2022

Тошкентдаги Шота Руставели кўчаси таъмирланади

Кўчани ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш режалаштирилган.

455
0
Wikipedia

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарорида қайд этилган.

Қарорга кўра, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасининг “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км қисмини тўлиқ реконструкция қилиш, ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизимини барпо этиш, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш ишлари амалга оширилади.

Объектда лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси белгиланди.

455
0