Поиск
RUUZ

Общество

Жиноятда гумон қилинаётганларга электрон браслет тақиш қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2022 йил май ойига қадар жорий этилаг мазкур тизим 2024 йил декабрга қадар узайтирилди.

166views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 
Қайд этилишича, конвой остидаги шахслар (жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар) қочишга уринганда (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатларда) электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.
Қочиб кетишга уринган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналларига мувофиқ “иссиқ изи”дан ушлаш чоралари кўрилади.
2024 йил 1 декабрга кадар Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, электрон браслетлар ҳақидаги маълумотлар аввал ҳам пайдо бўлган эди. Ҳужжатга кўра, 2022 йилнинг 1 майига қадар ИИО конвой остидаги шахсларни электрон браслетдан фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш тизимини жорий этилиши қайд этилганди
166views0replies
0

Комментарии