Поиск
RUUZ

Криминал

АЁҚШларда ҳар 10 литрдан деярли 1 литр олиб қолинаётганлиги аниқланди

"Заправка"ларда сақланаётган 34 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

306views0replies
0

UzNews.uz

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзнефтгазинспекция" томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида АЁҚШларда навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Назорат тадбирлари давомида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 44 та хусусий корхоналарга қарашли АЁҚШларда умумий миқдори 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан,
— АЁҚШларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 34 минг литр маҳсулот сифатсиз эканлиги;
— 60 минг литр камомад, 15 минг литр ортиқчалик ва 299 литр асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатларига йўл қўйилганлиги;
— 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳаққидан ҳар 10 литрда
30 миллилитрдан 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётганлиги;
— Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 70 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Наманган (55,4 минг литр), Фарғона (27 минг литр), Сирдарё (14,2 минг литр), Сурхондарё (4,2 минг литр), Қашқадарё (2,7 минг литр) вилоятларига тўғри келмоқда.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мунтазам равишда юборилмоқда.
306views0replies
0

Комментарии