Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда экстремистик гуруҳ ташкил этган ёш йигитлар қўлга олинди

1998-2004 йиллар орасида туғилган 4 нафар шахс Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террорчилик ташкилоти аъзолари билан алоқа ўрнатиб, экстремистик мазмундаги материалларни тарқатишган.

191views0replies
0

ИИВ

Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туманида яшовчи, 1998-2004 йиллар орасида туғилган 4 нафар фуқаролар ижтимоий тармоқ орқали жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликлари фош бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди. 
2002 йилда туғилган М.А. бошчилигидаги ушбу экстремистик гуруҳга 1998 йилда туғилган М.Б., И.А ҳамда 2004 йилда туғилган Р.М.лар аъзо бўлишиб, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни Telegram орқали тарқатиб келган.
Ушбу шахслар муқаддам бир маҳаллада истиқомат қилган ва ҳозирда Сурия ҳудудидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган 1994 йилда туғилган И.А. ва 1987 йилда туғилган А.Н. билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, уларнинг таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видео материалларни яқин танишлари орасида тарқатиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келишгани аниқланди.
Тўпланган материаллар асосида мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
191views0replies
0

Комментарии