Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда аёл ўзининг яқинлари томонидан сочи кесилиб, дўппосланди

Тўрт нафар фуқаро аёлни бошқа эркак билан ишқий муносабатда бўлиб юргани сабаб "самосуд” қилишди.

1201views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда келин ўз эри ва яқинлари томонидан боғлаб калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Хлар шу М.Ф.Й.да яшовчи Қ.М фуқаро Ю.Х билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, Қ.М.нинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан мутассил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1201views0replies
0

Комментарии