Поиск
RUUZ

Политика

Экспорт ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда

Парламент сўрови муносабати билан аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

24views0replies
0

Сенат

Олий мажлис сенатида бўлиб ўтган Сенатнинг 28-ялпи мажлисида экспорт ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш ва унинг номенклатурасини диверсификациялаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Ҳукуматга киритилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.
Мажлисда Ҳукумат томонидан экспорт ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.
Хусусан, парламент сўрови муносабати билан аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Жумладан, Президентининг "Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг норматив-ҳуқуқий базасини комплекс тизимлаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжат лойиҳаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштиришга қаратилган.
Парламент сўрови натижасида ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими фаолиятида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилган. Хусусан, дастур Давлат божхона қўмитасининг эскирган серверларидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ўрнатилган замонавий юқори тезликдаги серверларга ўтказилган.
Шу билан бирга, сенаторлар соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолаётганлигини, уларнинг бартараф этилиши экспорт ҳажмини янада оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Мажлисда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан экспортчи корхоналарга қўшимча қиймат солиғи суммасини қоплаш тизимини жорий этишдаги муаммолар танқидий кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, сенаторлар суғурта фаолияти ва экспортдан олдин молиялаштиришнинг замонавий халқаро стандартларини имкон қадар тезроқ жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидладилар.
Муҳокамалар якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
24views0replies
0

Комментарии