• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 июля 2022

Тошкентда бир ойлик чақалоғини $35 мингга сотиб юборган она ушланди

Сирдарёда эса аёл 4 ёшли ўғлини $16 мингга сотди. ДХХ икки онани қўлга олди.

446
0
UzNews.uz

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш. жорий йилнинг 15 июнь куни туғилган фарзандини 35 минг АҚШ долларига сотиб, келгусида болани қайтариб олиш учун даъво қилмаслик бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг мазкур ноқонуний ҳаракатини амалга оширишида ёрдам бергани учун 200 АҚШ доллари олган туғруқхона шифокори ҳам қўлга олинди.

Бошқа ҳолатда эса Сирдарё вилояти Боёвут туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилган Х.Д. ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини 16 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

446
0