Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда ЙПҲ ходими ҳайдовчини автомобилдан тушириш учун унинг устига чиқиб олди

ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

615views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчини автомобилдан тушириш учун унга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Видеода ходим ҳайдовчини машинадан туширишга уринаётгани ва унинг устига чиқиб олганини кўриш мумкин.
Вилоят ИИБнинг муносабат билдиришича, мазкур ҳолат 7 июль куни Кўкдала туман ҳудудидан ўтувчи “Яккабоғ-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 69– километрида рўй берган.
Қайд этилишича, ЙПХ инспектори Neksiya-2'ни тўхтатганда ҳайдовчи машина ҳужжатларсиз бошқариб келаётганини аниқлаган.
Шундан сўнг, ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда расмийлаштирилгач, машинани жарима майдонига олиб бориш зарурати туғилганда, ҳайдовчи ЙПХ инспектори талабларига бўйсунмаган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 194-моддасига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг бошқарувида бўлган автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Вилоят ИИБ хабарида ЙПХ инспекторининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида унга нисбатан хизмат текшируви тайинлан.
615views0replies
0

Комментарии