Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда бир неча ўн бош қўйни "номалум маҳлуқ" бўғизлаб кетди

Омон қолган 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда. "Номалум маҳлуқ"нинг номи ҳам маълум қилинди.

1443views0replies
0

Human.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хатирчида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йил 9 июлдан 10 июль кунига ўтар кечаси Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга шоғал (чиябўри) томонидан ҳужум қилинган.
Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, туман ветеренария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Айни пайтда туман ветеренария бўлими ходимлари томонидан 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда.
"Шу ўринда, фуқароларга ортиқча ваҳима ҳамда хавотирга берилмасликларини таъкидлаб ўтамиз", - дейилади хабарда.
Ҳозирда шоғал (чиябўри) ни тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1443views0replies
0

Комментарии