Поиск
RUUZ

Общество

Нукусда намойишчилар босиб олган БТР экипаж командири: "Бизга қурол ишлатмаслик буюрилган" — видео

Мудофаа вазирлиги Нукусда намойишчилар босиб олган БТРда бўлган ҳарбий хизматчилар билан суҳбатни эълон қилди.

675views0replies
0

Видеодан кадр

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар чоғида ҳарбий бронетранспортёрлардан бири намойишчилар томонидан олиб кетилган, ичкарида бўлган аскарлар эса калтакланган.
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати жароҳатланган ҳарбий хизматчилар билан суҳбат тайёрлади.
“Бизга қурол ишлатмаслик буюрилган. Чунки у ерда тинч аҳоли, оддий фуқаролар бор эди”, - дейди БТР экипажи командири Рустам Бобожонов.
Шунингдек, у турли хил ашёлар билан қуролланган юзлаб фуқаролар ҳарбий техникани қандай тортиб олгани ҳақида гапириб берди.
“500 метр юрганимизда БТР ҳайдовчисининг айтишича, тахминан 1 км дан кейин 300-400 кишилик оломон йўлни тўсиб қўйган, улар арматура, лом, тош, молотов коктейллари билан қуролланган. Кейин ҳарбий қисм билан боғланиб, ёрдам кераклигини айтдим.
Олдинда 300-400, орқада 100-200 киши ҳарбий техникага яқинлаша бошлади. Ўнлаб фуқаролар бронетранспортёрни турли буюмлар билан уриб, ойналарини синдира бошлади”, — деди ҳарбий хизматчи.
"Aсосий мақсадимиз қорақалпоқ халқининг тинчлиги ва осойишталигини асраш эди. Шунинг учун биз зирҳли транспортёрни одамларга қаратмадик, қурол ишлатмадик. Биз у ерда ҳамма нарсага чидадик, йигитлар билан қасамёдга садоқатимизни исботладик”, — дея хулоса қилди Бобожонов.
675views0replies
0

Комментарии