Поиск
RUUZ

Общество

Мушукнинг бўйнига ип боғлаб, уни судраган йигит ушланди

Қашқадарёлик йигит вояга етмаган бўлгани сабабли унинг отаси жазоланди.

461views0replies
0

Uznews.Uz коллажи

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир йигит мушкунинг бўйнига ип боғлаб, уни судраб юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 4 июль куни соат тахминан 08:30 ларда Чироқчи тумани "Обод" МФЙда яшовчи вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.М. Кўкдала тумани Хўжаобод маҳалласида яшовчи амакиси А.А.ни уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган уй мушугига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмаганлиги сабабли унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Чироқчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганларга БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади. 1 БҲМ — 300 минг сўм.
461views0replies
0

Комментарии