Поиск
RUUZ

Политика

Президент администрацияси собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

616views0replies
0

АОКА

Зайнилобиддин Низомиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати.
Мажлисда Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов бир овоздан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.
616views0replies
0

Комментарии