Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги икки йилда Фарғонада бюджетдан 323,5 млрд сўм тегишли қарор қабул қилинмасдан сарфланган — Танзила Нарбаева

Ички ишлар ходимлари кунини нишонлашга 467,4 млн, тиббиёт ходимлари кунига 326 млн сўм маблағлари бюджетдан сарфланган.

251views0replies
0

UzNews.uz

Олий мажлис сенатида бўлиб ўтган йигирма саккизинчи ялпи мажлисда, маҳаллий бюджетнинг 2021 йил ва жорий йилнинг биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ўтказилган ўрганиш натижаларига оид айрим рақамлар Сенат раиси томонидан сенаторлар эътиборига қаратилди.
Бюджет кодексига риоя қилмаган ҳолда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ўтган йили 2,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни (ички ишлар, солиқ бўлинмалари) сақлаб туриш харажатларига йўналтирилган.
Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 323,5 млрд сўмлик маблағлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли қарорлари қабул қилинмасдан сарфланган. Шунингдек, аввал сарфлаб бўлиб, кейин Кенгашга киритилган ҳолатлар бор: ички ишлар ходимлари кунини нишонлашга – 467,4 млн сўм, тиббиёт ходимлари кунига – 326 млн сўм ва ҳ.к.
"Хусусан, ўтган йили Наманган вилоятида қарийб 3 млрд сўм маблағ маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаш харажатларига йўналтирилган. Масалан, вилоят Солиқ бошқармасига 2 та автомашина сотиб олиш ва бинони таъмирлаш учун – 1,5 млрд сўм, туман, шаҳар солиқ инспекциялари биноларини таъмирлаш ва бошқа харажатлари учун – 963 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилган", — деди Танзила Нарбаева
251views0replies
0

Комментарии