Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги икки йилда ХТВ тизимидаги 250 нафар ходимлар томонидан 193 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган

UzASBO дастурий мажмуасининг маънан эскиргани сабабли бюджет маблағлари талон-торож қилинмоқда.

399views0replies
0

UzNews.uz

Олий мажлиси сенатида бўлиб ўтаётган йигирма саккизинчи ялпи мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси ва 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинди.
Бюджет ташкилотларида ойлик иш ҳаққи ва бошқа тўловларни ҳисоблашга мўлжалланган UzASBO дастури маънан эскирган. Бу эскириш, давлат маблағларини ноқонуний сарфланишида асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда.
Жумладан, дастурда ҳанузгача ходимларга иш ҳаққи тўлаш ва унга тенглаштирилган тўловлар қўл режимида амалга оширилмоқда. Бу мутлақо эски ва талабга жавоб бермайдиган ҳолат. Дастурларнинг мукаммал эмаслиги бюджет ташкилотларида белгиланган ҳаражатлардан ташқари қўшимча маблағларнинг олиниши ҳамда талон-торож қилинишига имконият яратяпти.
Хусусан, сўнги 2 йилда халқ таълими вазирлиги тизимидаги 250 нафар ходимлар томонидан UzASBO дастурий мажмуаси ёрдамида 193 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани бош прокуратура томонидан таъкидланди.
399views0replies
0

Комментарии