Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 19 йил олдин одам ўлдирган аёл энди ушланди

Тошкентда 2003 йилда қасддан одам ўлдиргани сабаб қидирувга берилган аёл қўлга олинди.

587views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Маълум қилинишича, 1962 йилда туғилган аёл Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган.
У ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.
Аёл Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
587views0replies
0

Комментарии