• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 июля 2022

Фарғонада тадбиркордан $1600 пора олган мансабдор ушланди

У МЧЖга қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига тадбиркордан пора талаб қилган.

313
0
Бош прокуратура

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи Х.У. "Р.Қ." МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбари А.дан ўз хизмат хонасида 1 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

313
0