Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда стоматологлар 10 кг. "опий" билан қўлга тушди

Улар "опий" гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида Навоий вилоятига олиб кетаётган бўлган.

174views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи стоматология поликлиникаси шифокорлари Т.А. ва оқдарёлик З.И. ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.И.нинг Spark автомашинасида 10 кг. "опий" гиёҳвандлик моддасини Самарқанддан Навоий вилоятига олиб ўтишни ва уни сотишни режалаштиришган.
Жорий йилнинг 1 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ўтирган автотранспорт воситаси Пахтачи туманида тўхтатилади ва ашёвий далил билан ушланди.
Т.А. ва З. И.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
174views0replies
0

Комментарии