• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 июля 2022

Болаларини хусусий боғча ва мактабга юбораётган ота-оналар даромад солиғидан қисман озод этилади

Нодавлат МТТ ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади. Қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

232
0
UzNews.uz

Бугун, 7 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.

Мажлисда “Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади ва алоҳида солиқ режими жорий этилади.

232
0