Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда "такси" ҳайдовчисини ўлдирган шахслар қамалди

Қотилликни содир этган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти туман судида ҳукм ўқилди.

416views0replies
0

sud.uz

Андижон вилоятида туғилган 25 ёшли фуқаро 24 ёшли фуқаро билан тил бириктириб, такси автомашинасини талон-торож қилишни режалаштирган. Улар Spark автомашинаси ҳайдовчисига манзилига элтиб қўйишини айтиб Андижон шаҳар Лерментов кўчасида жойлашган кўп қаватли бинолар орқа томонидаги берк кўчага олиб борган.
Улардан бири ҳайдовчининг оёқ кийим боғичи билан бўғган. Иккинчиси эса ҳайдовчининг юз ва бош соҳаларига мушт билан зарба берган. Ҳайдовчи ҳушини йўқотгач жиноятчилар автомашинада бўлган бир дона уяли алоқа воситасини ва 80 минг сўм пул маблағларини талон-торож қилган.
Қилган жиноятларини яшириш мақсадида Spark эгасини катта Фарғона каналига олиб бориб, уни каналга ташлаб юборишган. Автомашинани эса танишлари орқали 1 200 АҚШ долларига сотиб юборган.
Андижон вилояти Асака тумани жиноят ишлари бўйича судида жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, судланувчи Ҳ.М.га ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб 18 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчи С.А.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "и", "п" банди билан 17 йил муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
416views0replies
0

Комментарии