Поиск
RUUZ

Происшествия

“Тажимуратовга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган” — Нукус воқеалари бўйича янги маълумотлар берилди

Нукусда намойишларни бошлаган шахс ва намойиш қандай бошлангани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

802views4replies
0

Қорақалпоғистон комендатураси вакили Зафар Алимов Нукусдаги воқеалар ҳамда ҳозирги ҳолат ҳақида батафсил маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 июль куни соат 14:00 да Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратович Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган “Салмен ота” масжиди ёнида жума намозини ўқиб чиқаётган фуқароларга мурожаат қилиб, 5 июль куни соат 17:00 да митингга чиқишга чақирган. Унинг чақириғи ёзилган видеолавҳалар тарафдорлари томонидан интернет тармоғига жойлаштирилиб, тарқатилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъул ходимлари томонидан Тажимуратов Даулетмурат аҳолини митингга чақиришдан кўзланган мақсади нима эканлигини аниқлаш ва митинг ўтказиш тартибини тушунтириш ҳамда профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида Нукус шаҳар ИИО ФМБга олиб келинган.
Шундан сўнг, 20-25 нафар фуқаро “Д.Тажимуратов ҳибсга олинди” деб, Қорақалпоғистон ИИВ 2-сон Тергов ҳибсхонаси олдига йиғилишган ва Нукус шаҳри “Мир” кўчаси бўйлаб Т.Қайипбергенов кўчаси орқали “Марказий деҳқон бозори” томонга қараб норозилик юришини амалга оширишган. Йўл-йўлакай улар бошқа фуқароларни ҳам ўзлари билан бирга юришга чақирган. Намойишчилар сони ортиб, қисқа вақт ичида 10 мингга етган.
Шу фурсатда фуқароларни тинчлантириш учун тегишли чоралар кўрилиб, воқеа жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов, ички ишлар вазири А.Оринбаев ва бошқа раҳбарлар етиб боради. Улар билан учрашиб, талабларини эшитади.
Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловга фуқаролар Д.Тажимуратовни шу ерга олиб келиш талабини қўйишгандан сўнг, у ерга Д.Тажимуратов олиб келинади. Намойишчилар оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, янги раҳбар деб эълон қилмоқчи бўлишган.
Йиғилганлар билан музокаралар олиб борилишига қарамасдан, улар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, ҳокимиятни босиб олиш, қонуний тайинланган ҳокимият вакилини четлатиш мақсадида Жўқорғи Кенгеси биноси томон қараб ҳаракатланган. Улар ҳаракат давомида ўзлари билан турли ёғоч таёқ, тош, темир жисмларни кўтариб, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатган. Шунингдек, тартиббузарлар ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, улардан махсус воситаларини тортиб олишга уринган.
Оломонни Жўқорғи Кенгес биноси атрофида оммавий тартибсизликлари уларга тушунтириш ишлари олиб борилиши, ХМҚОларнинг куч воситалари тақсимлаб қўйилиши, махсус воситаларнинг ўз вақтида тўғри қўлланилиши натижасида бартараф этилишига эришилади.
802views4replies
0

Комментарии