Поиск
RUUZ

Общество

9 июль куни жамоат транспорти ва махсус автобуслар иш фаолиятини эртароқ бошлайди

Тошкент метрополитени, автобуслар ва махсус автобус йўналишларининг байрам кунларидаги иш тартиби тасдиқланди.

51views0replies
0

t.me/KoDnu

Қурбон ҳайитини нишонлаш муносабати билан ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 9 июль куни Тошкент метрополитени соат 04:00 дан 00:00 гача ишлайди.
Жорий йилнинг 10, 11, 12 июль кунлари тасдиқланган дам олиш кунлари жадвалига асосан метро соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.
9 июль ва 10 июль кунлари автобуслар ҳаракати тасдиқланган якшанба кунги жадвалга мувофиқ ташкил этилади. 11 июль (душанба) ва 12 июль (сешанба) жамоат транспорти шанба кунги жадвалга мувофиқ ишлайди.
Шунингдек, фуқароларнинг мазкур масжидларни зиёрат қилишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, тирбандликларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида соат 03:00 дан 06:00 гача ҳаракатланадиган махсус автобус йўналишлари ташкил этилади.
Ушбу ҳавола орқали масжидлар ва автобус йўналишлари минтақалар бўйича рўйхати келтирилган.
51views0replies
0

Комментарии