Поиск
RUUZ

Общество

Ички ишлар вазирлиги Нукусдаги намойишчиларни тарқатишда фойдаланилган махсус воситаларни кўрсатди

Қизил рангдаги сув сепувчи машина, намойиш лидерларини аниқлашда қўлланиладиган гранаталар каби махсус воситалар бирма-бир кўрсатилди.

72views0replies
0

Видеодан кадр

Қайд этилишча, тартибсизликлар вақтида намойишчиларни тарқатиш учун сув сепишда фойдаланилган LW6500 автомобили Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган бўлиб, 6500 литр сув сиғимига эга. 2020 йилдаги пандемия вақтида ҳам мазкур машинадан дезинфекция ишларида фойдаланилган.
Тартибсизликлар вақтида фойдаланиш учун 3 хил рангдаги бўёқ келтирилган. Аммо, Нукусдаги воқеаларда қизил рангдагисидан фойдаланилган.
Шунингдек, оммавий тартибсизликлар вақтида бир неча хил гранаталардан фойдаланилади.
Жумладан, ўзидан “таксичный" газ чиқариб, портлайдиган граната. Бу кўзни ачиштириб, одам ўз мувозанатини йўқотишига олиб келади.
Яна бошқа бир граната эса тартибсизликлар вақтида етакчиларни аниқлаш вақтида ўзидан қизил рангли бўёқ ажратади. Айтилишича, танадан бўёқни бир икки марта ювиб кеткизиб бўлмайди.
Бундан ташқари, 705 CSS гранатаси нафас йўлларини ачиштириб, одам терисини қичиштиради. 717 STRB гранати эса ўзидан баланд овоз чиқаради ва вақтинчалик одамнинг ақл-ҳушини йўқотишига олиб келади.
Шунингдек, оммавий тартибсизликлар вақтида яна White smoke ўзидан (оқ тутун чиқариб, душманлардан хавфсизлик ходимларини ажратиш мақсадида фойдаланилади), 303 STRB (25, 30 метр радиусдаги одамларга жароҳат беради) гранаталари қўлланилади.
Мазкур қурилмаларнинг барчаси синовдан ўтказилган ҳамда улар инсон ўлимига олиб келмайди.
72views0replies
0

Комментарии