Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 17 нафар фуқаро "фаст-фуд"дан заҳарланди

Жами 37 киши заҳарланиш бўйича шифохонага мурожаат қилган. "Фаст-фуд" сотган овқатланиш шохобчалари вақтинча ёпилиб, маҳсулотлари лабораторияга текшириш учун юборилган.

52views0replies
0

Uznews.Uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида фуқаролар овқатдан заҳарланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Санэпидхизмат Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишичa, жорий йилнинг 6 июль куни соат 12:10 ларда туман юқумли касалликлар шифохонасига Қўрғонтепа туман "Ижтимоят" МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган Ғ.М ўзида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Беморга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда, бемор 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб, истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 нафар фуқаролар юқоридаги шикоятлар билан туман юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган. Барча беморларнинг ошқозони ювилиб, зарурий тиббий муолажалар ўтказилди. Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи қониқарли. Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 6 июль 23:00 ҳолатига шифохонада жами 37 нафар беморлар мурожаат қилган бўлиб, беморларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинди.
Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида, “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли 3 та шохобчаси фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси хамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди.
52views0replies
0

Комментарии