Поиск
RUUZ

Общество

Президент бош прокурорга Нукус воқеаси бўйича жиддий топшириқ берди

"Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур", - деди Шавкат Мирзиёев.

152views0replies
0

president.uz

Бугун, 6 июль куни Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда президент Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларга тўхтатилди.
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.
Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган. Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган", - деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.
Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.
Президент, бош прокурор Н.Йўлдошевга ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берди.
"Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин", - деди президент.
152views0replies
0

Комментарии