Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда эркак хотинининг ўйнашини ўлдиргани учун қамалди — видео

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди.

551views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Эркак 2020 йилдан буён шаръий никоҳ орқали бир аёл билан яшаб келган. Яшаш давомида эркак аёлига ишламаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Аммо рафиқаси бу шартга кўнмай ишга чиқиб кетган.
Натижада эр-хотин ўртасида келишмовчилик юзага келган. Аёл эрининг жанжалларига тоқат қилмай, икки нафар фарзанди билан қизлик ота уйига кетиб қолган.
Жорий йилнинг февраль ойи бошларида, аёли кетиб қолганлиги сабабли ёлғиз яшаб келаётган эркакка турмуш ўртоғи бошқа бир эркак билан ишқий муносабатга киришиб, биргаликда яшаб келаётганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб қолади. Айбланувчи ўзининг аёли билан никоҳсиз яшаб келаётган эркакдан қасд олиш мақсадида, унинг телефон рақамини топиб, жорий йилнинг 15 февраль куни соат тахминан 19:30 атрофида унга қўнғироқ қилади.
Аёли билан никоҳсиз яшаб келаётган эркак билан кўришиб уни мастлигини билиб уйига олиб келади. Ундан қасд олиш мақсадида унинг танасидаги турли хил аъзоларига бир неча маротаба тўхтовсиз зарбалар бериб ожиз аҳволга келтиради ва бўғиб қасддан ўлдиради. Қилган ишини яшириш мақсадида жасадни яшаш хонадонидаги ҳожатхонанинг ўрнига кўмиб юборади.
Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди. Ҳукмга кўра у ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан айбли деб топилиб 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
551views0replies
0

Комментарии