• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Туризм 6 июля 2022

Нукусдан Москвага парвозлар вақтинча Урганч аэропортидан амалга оширилади

Июль ойи охиригача “Нукус – Москва – Нукус” йўналиши бўйича парвозлар “Урганч” аэропортига кўчирилди.

464
0
foursquare.com

Uzbekistan Airways Москва ва Нукус ўртасидаги рейсларни вақтинча Урганч аэропортига ўтказмоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

“5 июлдан 29 июлгача Москва – Нукус – Москва йўналиши бўйича HY- 9626 ва HY -9625 рейслари Урганч халқаро аэропортидан амалга оширилади”, - дейилади компания хабарида.

Парвозлар “Урганч – Москва – Урганч” йўналиши жадвали бўйича амалга оширилади.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways Тошкент ва Нукус ўртасида амалга ошириладиган қатновлар жадвалини вақтинча ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик.

464
0