Поиск
RUUZ

Реклама

Шоҳрулло Абдуллаев TBRG Open22'нинг ўзбекистонлик санъаткорига айланди ва унга Жейсон Деруло устозлик қилди

Халқаро лойиҳада ўзбекистонлик санъаткор эълон қилинди. Лос-Анжелесда Жейсон Дерулонинг менторлигини ўташдек ноёб имкониятга ёш ижрочи Шоҳрулло Абдуллаев эга бўлди.

105views0replies
0

TBRG Open кетма-кет олти йилдирки, бутун дунё бўйлаб санъаткорлар ва мухлислар учун ноёб имкониятлар яратиш учун мусиқа кучидан фойдаланмоқда.
Бу йил бутун дунёдан интилувчан санъаткорлар Лос-Анжелесда йиғилиб, у ерда Жейсон Деруло билан студияда яккама-якка вақт ўтказиб, ижро, ишлаб чиқариш, қўшиқ ёзиш ва мусиқа соҳасидаги муваффақиятга таъсир этувчи омилларни муҳокама қилишди. Шундан сўнг, ҳар бир санъаткор Лос-Анжелеснинг энг машҳур мусиқа масканларидан бири бўлган Wiltern Theatre саҳнасида глобал ижрочи олдида чиқиш қилди.
Жейсон Деруло TBRG Open’даги иштироки ҳақида гапирар экан, шундай деди: «Мусиқа соҳасида қўлланма мавжуд эмас, шунинг учун агар сиз мусиқачи бўлишни истасангиз, бу фақат ўзингизга боғлиқ. Аммо агар сизнинг йўлингизда шунга ўхшаш тажрибага эга бўлган инсон пайдо бўлса, бу катта роль ўйнаши мумкин. Ушбу лойиҳа айнан шунинг учун менга ёқади. Менимча, агар менда шундай менторликни ўташ тажрибаси бўлганида, мен камроқ зарбаларга дуч келган бўлардим. Ушбу истеъдодли ижодкорларнинг камолотига ҳисса қўшганимдан хурсандман».
Шоҳрулло Абдуллаев АҚШда ўтказган вақтини эслар экан, иштирок ва мураббийлик ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди: «Мен учун энг эсда қоларли дамлардан бири Жейсон олдидаги чиқишимдан кейин суҳбатлашганимиз бўлди. Биз қўшиқнинг ҳар бир деталини муҳокама қилдик, у уйга қайтганимда устимда ишлашим керак бўлган бир нечта тавсияларни берди».
Жорий йилда Шоҳрулло Абдуллаев билан бирга TBRG Open’да Dee MC (Ҳиндистон), VEK (Непал), Halko (Туркия), Iva Laurens (Сербия) ва Stoposto (Босния) иштирок этди. Уларнинг ҳар бири лойиҳа кўмагида Жейсон Дерулога намойиш этган треклари устида ишлашда давом этади.
TBRG Open’дан инсонларни мусиқа орқали «кўпроғига очиқ» бўлишга ва ўзларининг қулайлик зонасини тарк этишга ундаш учун платформа сифатида фойдаланилади. Мусиқа оламида бу турли маданият ва миллатга мансуб ижрочилар ва мухлисларни бирлаштириб, янги тажрибаларни яратишни англатади.
Ҳар йили TBRG Open бутун дунёдаги санъаткорлар билан ҳамкорлик қилиш учун халқаро мусиқа юлдузини танлайди.
2017 йилда бошланганидан буён TBRG Open лойиҳаси David Guetta, The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ каби йирик мусиқа санъаткорлари билан ишлади. Лойиҳада санъаткорлар ҳамкорликда треклар яратадилар, улар хитга айланади ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб тингловчиларни бирлаштиради.
Ўтган йиллардаги ҳамкорликлар давомида ижрочилар қуйидаги ишларни амалга оширганлар:
• Major Lazer билан The TBRG Beat –санъаткорнинг ноёб ритмидан фойдаланган ҳолда, ўз композицияларини яратиш.
• Diplo ва MØ билан Stay Open – бу янги мусиқани ўрганишда янги тажриба.
• Clean Bandit билан Going on Shuffle – бу ҳамкорлик жараёнида янги мусиқа ва янги тажрибаларни кашф қилиш.
• The Chainsmokers An Irresistible Beat – Chainsmokers Sick Boy альбомидаги унутилмас Hope ритми ёрдамида янги мусиқа яратиш.
• David Guetta билан Music Unites David Guetta нинг Get Together қўшиғи билан бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштириш учун мусиқа кучини тарғиб қилади.
Жорий йилги лойиҳа янгиликларини лойиҳанинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг:
Facebook: @TBRGOpen.uz
Instagram: @tbrgopenuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
105views0replies
0

Комментарии